Линклар

Жанубий Корея ширкати Ўзбекистонда “ақлли электр ўлчагичлар” тизимини жорий қилмоқда


Ўзбекистон вилоятларида аксар аҳоли электр қувватидан маҳрум яшамоқда.

Ўзбекистон вилоятларида аксар аҳоли электр қувватидан маҳрум яшамоқда.

Жанубий Кореянинг KT ширкати Ўзбекистоннинг давлатга қарашли Ўзбекэнерго компанияси билан биргаликда электр энергиясини ўлчашнинг ривожланган тизимини жорий этиш дастурини амалга оширади.

Умумий қиммати 101 АҚШ миллион долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа Осиë тараққиëт банки кредити асосига амалга оширилади ва масофадан туриб электр қуввати оқимини ўлчашга қодир ақлли ўлчов тизими баробарида уни нархлаш тизимини ҳам ўз ичига олади.

Жанубий Корея ширкати келаси икки йилу тўрт ой ичида Самарқанд¸ Жиззах ва Бухоро вилоятларидаги бир миллиондан ошиқ хонадонга ақлли ўлчов ускунлари ўрнатиш дастурини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг аксар вилоятлари¸ айниқса¸ қиш ойларида жиддий электр тақчиллигига учрамоқда. Расмийлар бу тақчилликни кўпинча аҳолининг электр қуввати учун қарздорлиги билан боғлашга уринадилар.

XS
SM
MD
LG