Линклар

АҚШ разведка хизмати Бин Ладинга оид ҳужжатларни очиқлади


Усама бин Ладин 2011 йилги махсус амалиëт чоғида АҚШ десантчилари томонидан Покистондаги уйида отиб ўлдирилган эди.

Усама бин Ладин 2011 йилги махсус амалиëт чоғида АҚШ десантчилари томонидан Покистондаги уйида отиб ўлдирилган эди.

АҚШ Миллий разведка хизмати 2011 йил Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладинни Покистонда йўқ қилиш амалиëти пайтида қўлга киритилган ҳужжатлардан айримларини жамоатчиликка ошкор қилди.

Миллий разведка хизмати раҳбариятига кўра¸ ҳужжатларнинг эълон қилиниши ҳукумат идоралари ўтказган текширув талаблари¸ шунингдек президент Обаманинг миллий хавфсизлик хизматлари фаолиятини шаффофлаштириш ҳақидаги чақириқларига мос равишда амалга оширилмоқда.

Янги эълон қилинган ҳужжатларда Усама бин Ладин мусулмонларни ўзаро можарога тортилмасдан¸ асосий эътиборни АҚШга ҳужум қилишга қаратишга даъват қилган.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари десант кучларининг ўта махфий операцияси чоғида отиб ўлдирилган бин Ладин ўлими арафасида 11 сентябрь террор ҳужумларининг 10 йиллигини махсус нишонлаш¸ хусусан¸ Интернет орқали ўз тарафдорларига видеомурожаат қилиш режасида бўлган.

XS
SM
MD
LG