Линклар

logo-print

Қозоғистонда ўлган сайғоқлар сони 20 мингга яқинлашди


Қозоғистонда 22 минг сайғоқ қолган эди.

Қозоғистонда 22 минг сайғоқ қолган эди.

Қозоғистонда ўлган сайғоқлар сони 20 мингга яқинлаб қолди.

Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Кустанай вилоятида ҳалок бўлган 19 231 сайғоқ жасади кўмилганини билдирди. Актюбе вилоятида эса 68 сайғоқнинг жасади топилган.

Атроф-муҳит ҳимоячиларининг тахминича, сайғоқлар ўлимига Россиянинг космик аппарати бир ой аввал қўнган жойдаги заҳарланган ўтни егани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қозоғистонда ўн йил аввал бир миллиондан кўпроқ сайғоқ қайд этилган бўлса бугунга улар сони 22 мингдан ошмайди.

Сайғоқлар асосан Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистон ҳудудларида учрайди ва ноёб ҳайвон сифатида "Қизил китоб"га киритилган.

XS
SM
MD
LG