Линклар

"Исломий давлат" қадимий Пальмира шаҳрини эгаллади


Қадимий Пальмира ҳаробалари.

Қадимий Пальмира ҳаробалари.

“Исломий давлат” гуруҳи 20 май куни Суриянинг қадимий Пальмира (Тадмур) шаҳрини эгаллади. “Исломий давлат” бир неча кун аввал Ироқнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган Рамади шаҳрини эгаллаб олганидан кейин, бу гуруҳнинг иккинчи йирик ғалабаси бўлди.

Пальмира шаҳрини эгаллаш ортидан жангарилар Сурия шарқи ва ғарбини боғловчи стартегик аҳамиятга эга бўлган йўлларни назорат қилиш имкониятига эга бўлди. Айни пайтда “Исломий давлат” Сурия ҳудудининг 40 фоизини ўз назоратига олишга эришди. Пальмира шаҳри яқинида, шунингдек, нефть ва газ конлари мавжуд.

Эрамизнинг 1-2 асрларида барпо этилган Пальмира шаҳри ЮНЕСКО томонидан жаҳон маданий мероси сифатида эълон қилинган. Халқаро ҳамжамият жангарилар Пальмира шаҳрини вайрон этади, деган хавотирлар билдирилмоқда.

Бундан аввал “Исломий давлат” Ироқдаги жаҳон маданий мероси ҳисобланган Хатра ва Нимруд шаҳридаги минг йиллик тарихий ёдгорликларни вайрон қилган эди.

XS
SM
MD
LG