Линклар

Қирғизистон Россия етовидаги Евроосиë иқтисодий иттифоқига кирди


Владимир Путин ва Алмазбек Атамбаев.

Владимир Путин ва Алмазбек Атамбаев.

Бугун Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистоннинг Россия¸ Қозоғистон¸ Арманистон ва Беларусдан таркиб топган Евроосиë иқтисодий иттифоқига қўшилиши ҳақидаги қонунга қўл қўйди.

Ҳужжатни ратификация қилиш маросимида гапирган Атамбаев бу иттифоққа қўшилиш қирғиз иқтисодини ривожлантириш учун берилган имкон эканини таъкидлади.

Божхоналар иттифоқининг кенгайишидан пайдо бўлган Евроосиë иқтисодий иттифоқи жами 180 миллион аҳоли яшаëтган ҳудудларда товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган ягона бозор яратишни кўзда тутади.

Шунингдек иттифоқ аъзо давлатлар молиявий тизимларини мувофиқлаштириш¸ саноат ва қишлоқ хўжалигини сиëсатини регуляция қилиш¸ шунингдек меҳнат бозори ва транспорт тармоғини ўзаро мослаштиришни мақсад қилган.

XS
SM
MD
LG