Линклар

Ўзбекистонда ҳуқуқ фаолининг қамоқ муддати 5 йилга узайтирилди


Аъзам Фармонов 2006 йилдан бери қамоқда қолмоқда.

Аъзам Фармонов 2006 йилдан бери қамоқда қолмоқда.

Айни пайтда қамоқда қолаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати 5 йилу 26 кунга узайтирилди. Бу ҳақда “Озодлик”ка ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Озода Ёқубова маълум қилди.

Унга кўра, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани жиноят ишлари бўйича суди қарор чиқарган.

Аввалроқ Аъзам Фармоновнинг 9 йиллик қамоқ муддати шу йилнинг апрелида ниҳоясига етиши хабар қилинган эди. Фармоновнинг жазо муддати муассаса тартибини бузганлик айблови билан узайтирилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими собиқ раиси Аъзам Фармонов 2006 йили “товламачилик”да айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ҳуқуқ фаолининг Ўзбекистондаги ва хориждаги ҳамкасблари унинг сиёсий мотивларга кўра қамалганини таъкидлаб келадилар.

XS
SM
MD
LG