Линклар

"Қора бозор"да доллар курси арзонлади


Ўзбекистонда 21 май куни доллар 600-650 сўмга арзонлади.

Ўзбекистонда 21 май куни доллар 600-650 сўмга арзонлади.

Ўзбекистон “қора бозор”ида 21 май куни АҚШ долларининг курси 4 350 сўмни ташкил этди. Ҳафта бошида бу қиймат 5000-5200 сўм атрофида эди.

Озодликнинг мобил мухбирлари берган маълумотларга таянилса, саррофлар АҚШ доллари курсининг кескин пасайиши сўнгги 2 кунда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг “қора бозор”ни сиқувга олиши билан боғлиқ эканини айтмоқда.

Аввалроқ Озодлик радиоси Марказий банк орқали аҳолига АҚШ валютасини сотиш камида уч ойга тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди.

Марказий банк белгилаган расмий курс бўйича 1 АҚШ долларининг қиймати 2 минг 527 сўм 58 тийинни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG