Линклар

“Махсустранс” давлат ширкати Тошкентда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун нарх 1 июндан 7,7 фоизга қимматлашини маълум қилди.

Ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, маиший чиқиндилар учун ҳар бир одамдан 2800 сўмдан ҳақ олинади. Бундан аввал мазкур хизмат тарифи жон бошига 2600 сўмни ташкил қилар эди.

Букндан ташқари корхона ва ташкилотлардан олинадиган ҳақ миқдори ҳам чиқинди турига қараб кубометр ва тоннасига 961 сўмдан 2399 сўмгача қимматлаган.

Жорий йилнинг 15 майидан бошлаб Ўзбекистонда бошқа коммунал хизматлар, электроэнергия ва газ нархи қимматлаган эди.

XS
SM
MD
LG