Линклар

logo-print

АҚШнинг Балтиморида афроамерикалик ўлимида айбдор полициячилар иши судга оширилди


Балтиморда Фредди Грейнинг вафоти муносабати билан апрель ойида ўтган норозлик намойиши.

Балтиморда Фредди Грейнинг вафоти муносабати билан апрель ойида ўтган норозлик намойиши.

АҚШнинг Балтимор шаҳридаги Катта Ҳайат афроамерикалик Фредди Грей ўлимида айбланаётган олти полициячи ишини судга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Полициячиларга мазкур айблов уч ҳафта олдин Балтимор прокурори Мэрлин Мосби томонидан билдирилган эди. Унда полициячилар жиноий эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдиришда айбланган. Экспертиза Грей полиция автомашинасида олиб кетилаётганида умуртқа поғонаси лат егани оқибатида ҳалок бўлганини кўрсатган.

Фредди Грей 12 апрель куни кўчада полициячилар томонидан пичоқ олиб юргани учун қўлга олинган эди. Бироқ прокурор Мэриленд штатида пичоқ олиб юриш жиноят эмаслигини билдирган. Айблов хулосасига кўра, полициячилар Грейни тиконли занжир билан кишанлаб полиция фургонига бошини ерга қаратиб ирғитган. Аммо инструкцияга амал қилинган ҳолда хавфсизлик камарлари билан ҳимояланмаган. Грейнинг ёрдам сўраб қилган илтижолари полициячилар томонидан инобатга олинмаган.

Грей полицияга комага тушган ҳолда олиб келинган. У касалхонага жўнатилган ва ўша ерда бир ҳафта ўтгач вафот этган. Грейнинг ўлими Балтиморда катта норозилик намойишларига сабаб бўлди. Норозиликлар ортидан Балтиморда комендантлик соати жорий этишга мажбур бўлинди. Бу каби норзилик намойшлари АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган.

XS
SM
MD
LG