Линклар

ЕХҲТ: Украинада қўлга олинган россияликлар ҳарбий эканини тан олди


Украина шарқида жанг қилаётган россияпараст исёнчилар батальони жангчиси.

Украина шарқида жанг қилаётган россияпараст исёнчилар батальони жангчиси.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украинадаги кузатувчилари мамлакат шарқида россияпараст исёнчилар сафида жанг қилган пайтда қўлга олинган рус фуқаролари тергов пайтида Россия қуролли кучлари ҳарбийлари эканини тан олганини билдирди.

Киев ва унинг Ғарбдаги ҳамкорлари Россия Украина шарқидаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаб келаётганини кўпдан бери иддао қилиб келаётган эди. Россия эса бу иддаоларни рад этиб келган.

Россия фуқаролари Украина шарқидаги айримачи Луганск вилоятидаги жангларда яраланганидан сўнг ўтган ҳафтада қўлга олинган эди.

“Улар Россия Федерацияси қуролли кучлари ҳарбийлари эканини тан олган. Улар ўзларининг разведкачи эканини айтишди. Қўлга олинганлардан бири ўз ҳарбий бўлинмаси бошлиғидан Украинага бориш ҳақида буйруқ олганини билдирди. Улар бу ерда уч ой бўлгач, Россияга қайтишлари керак экан. Қўлга олинганлар бундан аввал ҳам Украинада бўлганларини айтишди”, дейилади Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳисоботида.

XS
SM
MD
LG