Линклар

Россия дипломати Ғарбнинг Яқин Шарқ сиëсатини калтабинликда айблади


Сурияда давом этаëтган уруш оқибатида ҳозирда мамлакат ҳудудининг 40 фоиздан кўпроғи "Исломий давлат" жангари гуруҳи назоратига ўтган.

Сурияда давом этаëтган уруш оқибатида ҳозирда мамлакат ҳудудининг 40 фоиздан кўпроғи "Исломий давлат" жангари гуруҳи назоратига ўтган.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Небензя Ғарб ҳукуматларини Сурия¸ Ироқ ва Ливиядаги вазиятни беқарорлаштиришга ëрдам бераëтганликда айблади ва бу сиëсатни аниқ стратегияси бўлмаган “калтабинлик” деб баҳолади.

Иорданияда бораëтган Жаҳон иқтисодий форуми йиғинида сўзга чиққан Россия дипломати шунингдек Суриядаги урушга ташқи ўйинчилар ечим топа олмасликларини ҳам таъкидлади.

Сурия президенти Башар Асаднинг асосий иттифоқчиси ҳисобланган Россия Дамашқ ҳукуматини халқаро майдонда ҳимоя қилиб келади.

Президент Асад ўз сиëсатида хатога йўл қўйган бўлса-да¸ Небензя таъкидича¸ уни сурияликларнинг муайян қатламлари ҳамон қўллаб-қувватлайди.

Бугун Сурияда урушаëтган томонларни ўзаро мулоқотга олиб келишни тасаввур қилиш ҳозирча оғир эканини айта туриб Россия дипломати Сурияда тинчлик ўрнатиш учун музокаралардан ўзга йўл йўқлигини билдирди.

Сурияда давом этаëтган уруш оқибатида ҳозирда мамлакат ҳудудининг 40 фоиздан кўпроғи "Исломий давлат" жангари гуруҳи назоратига ўтган.

XS
SM
MD
LG