Линклар

Россия Украинадан Ўзбекистонга юборилган сут кукунини ўтказмади


Рошен қандолатчилик заводи Украина президенти Петро Порошенкога қарашли.

Рошен қандолатчилик заводи Украина президенти Петро Порошенкога қарашли.

Россельхознадзор бошқармасининг Брянск ва Смоленск областлари бўйича идораси Украинадан Ўзбекистонга жўнатилган 120 тонна ëғи олинган сут кукунини ветеринар ҳужжатлар нобоплиги баҳонаси билан орқага қайтариб юборди.

Бу ҳақда Россельхознадзор расман баëнот эълон қилди.

Украинадаги "Винницкий молочный завод "Рошен" ва "Житомирский маслозавод" корхоналаридан Ўзбекистондаги буюртмачига жўнатилган икки катта гуруҳ сут кукуни куни-кеча "Брянск-Льговский" темир йўл пунктига келган ва бу ердан Ўзбекистонга кетиши лозим бўлган.

Аммо Россельхознадзор иддаосича¸ “назорат пайтида тақдим этилган ветеринар ҳужжатларда керакли ахборот тўлиғича берилмагани¸ ҳужжатларнинг қонунчиликда ўрнатилган талабларга мос бўлмаган ҳолда тўлдирилгани” аëн бўлган.

“Айни пайтда¸ Ўзбекистон Давлат Ветеринария хизмати томонидан шу турдаги маҳсулотни мамлакат ичкарисига олиб кириш учун белгиланган талаблар ҳам бузилган”¸ дейилади Россельхознадзор баëнотида.

Расмий баëнотда¸ ўзбекистонликларга етиб бормайдиган бу сут кукунининг Украинадаги ишлаб чиқарувчиларга қайтариб юборилгани айтилади.

XS
SM
MD
LG