Линклар

МБ конвертация тўхтатилганига оид хабарга билвосита муносабат билдирди


Марказий банк биноси

Марказий банк биноси

Ўзбекистон Марказий банки Озодлик¸ қолаверса айрим норасмий Интернет ахборот сайтларида эълон қилинган жисмоний ва юридик шахслар учун валютани расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйгани оид хабарга билвосита муносабат билдирди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Матбуот хизмати маълум қиладики, миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш жараёнлари тижорат банклари томонидан Халқаро валюта жамғармаси Низомининг VIII моддасида белгиланган мажбуриятларга мувофиқ ўрнатилган тартибда амалга оширилади”¸ дейилади банк расмий баëнотида.

Валюта конвертациясининг ўрнатилган тартибда амалга оширилиши ҳақидаги ана шу битта узун гапдан иборат баëнотда¸ айни кунларда бу жараëннинг тўхтатилган-тўхтатилмаганига аниқлик киритилмаган.

Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон банк тизими расмийси жисмоний ва юридик шахслар учун валютани расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларининг камида июль ойига қадар тўхтатилганини тасдиқлаган эди.

Мутахассисларга кўра¸ Ўзбекистонда юзага келган ҳам сўм¸ ҳам хориж валютаси тақчиллиги Марказий банк ва ҳукуматни молиявий вазиятни маъмурий йўл билан назоратда сақлашга мажбурламоқда.

XS
SM
MD
LG