Линклар

Ўзбекистон Давлат чегараларини қўриқлаш хизмати ходимлари 2450 дона тошбақанинг Қозоғистон ҳудудига олиб ўтилишини тўхтатиб қолди¸ деб хабар қилди Интерфакс ахборот агентлиги.

Чегара хизматининг агентликка билдиришича¸ Тошкент вилоятининг Келес темир йўл бекатида ўтказилган текширув пайтида тошбақа солинган 7 та қоп аниқланган. Эгаси ташлаб қочган бу қоплардаги тошбақалар Божхона хизматига топширилган.

Бу воқеа арафасида Жанубий Қозоғистон областидаги “Қоплонбек” назорат-ўтказиш пунктида 2000 дона тошбақани контрабанда қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Қозоқ чегарачилари Ўзбекистондан Қозоғистонга кетаëтган "Daewoo Matiz" машинасини текшириш пайтида учта қопга солинган тошбақаларни мусодара қилган.

Кузатувчиларга кўра¸ гўшти деликатес ҳисобланган тошбақалар Қозоғистондан сўнгра Хитойга контрабанда қилинади.

XS
SM
MD
LG