Линклар

Саудия қироллиги шарқидаги Қатиф вилояти ал-Қадиҳ қишлоғидаги шиалар масжидига жума куни уюштирилган ҳужум оқибатида камида 10 одамнинг ўлгани¸ бир неча ўн намозхоннинг яралангани айтилмоқда.

Хабарларга кўра¸ шиалар зич яшовчи мазкур ҳудудддаги масжидга худкуш ҳужумчи хуруж қилган.

Ҳозирча ҳужум учун маъсулиятни бирор гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Ҳужум Саудий ҳукумати қўшни Ямандаги шиа жангариларининг Ҳутий гуруҳига қарши ҳаво ҳужумлари олиб бораëтган бир пайтда содир бўлди.

Айни пайтда¸ Саудий қироллиги Сурия ва Ироқнинг каттагина ҳудудларини ишғол қилган “Исломий давлат” жангари гуруҳини ҳам ўзига таҳдид деб айтмоқда.

2014 йил ноябрида шарқий Саудия ҳудудида 8 намозхоннинг отиб ўлдирилиши учун айнан “Исломий давлат” гуруҳи айбланган эди.

XS
SM
MD
LG