Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

OzodlikOnline: 2015 йил битирувчиларини нималар кутмоқда?


25 май куни Ўзбекистон ўрта ва ўрта махсус таълим муссасаларида яна бир ўқув йили тугайди.

2014-2015 ўқув йили сўнггида Ўзбекистондаги 9698 мактабни қарийб ярим миллион (482 220 нафар) га яқин ўқувчи битирмоқда.

Аксарияти вилоят мактабларини битираëтган бу ëшларни ўқиш ўрнига қишлоқ хўжалик ишлари¸ турли ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб этиш жараëни¸ халқаро босимларга қарамай¸ турли шаклда давом этмоқда.

Кейинги икки йил давомида мактаб ўқувчилари оммавий тазда пахтага чиқарилмаган бўлса-да¸ мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш жараëни кучайиб кетди ва бу таълим-тарбия сифатига жиддий таъсир кўрсатмай қолмаëтир.

Айни пайтда¸ 2015 йилда Ўзбекистон мактабларини тугатаëтган ëшларнинг аксарияти ота-она тарбиясидан мосуво катта бўлаëтган болалардир. Улар кўпчилигининг ота-онаси узоқ ва яқин хорижга¸ асосан Россия¸ Қозоғистон ва Жанубий Кореяга меҳнат муҳожиратига кетган ва бу уларнинг руҳий ва маънавий қиëфасида акс этмай қолмаëтир.

Ўз иқтидорини намоëн қилиш учун бепул тўгарак ва пионер уйлари каби тизимлардан мосуво бу ëшларнинг мактабдан ташқаридаги ҳаëтига ким¸ қандай таъсир ўтказаëтгани ҳам очиқ муҳокама қилинаëтгани йўқ.

Отан-онаси¸ қолаверса¸ малакали ўқитувчилари хорижда меҳнат муҳожиратида юрган бир пайтда¸ бу йилги битирувчилар сиëсий¸ ижтимоий маънавий қиëфасини белгилашда Интернет¸ айниқса¸ турли ижтимоий тармоқлар роли кескин кучайгани кузатилмоқда.

Сиз¸ 25 май куни мактаб хоналарини тарк этадиган ўзбекистонлик бу йилги битирувчиларнинг академик билим даражасини қандай баҳолайсиз?

Фан олимпиадалари ҳам чайқовчилик майдонига айланиб¸ мактабларни малакали ўқитувчилар тарк этиб бўлган ҳозирги вазиятда бу битирувчилар аниқ фанлар¸ қолаверса ижтимоий фанларни қайси асосда кимлардан ўрганди?

Бу йилги 16-17 ëшлик ўзбекистонликлар маънавий қиëфасини Сиз қандай тасвирлаган бўлардингиз?

Эркин сўзлаш¸ танқидий фикрлаш¸ ҳатто битирув оқшоми ўтказиш имконидан маҳрум ўсаëтган бу авлод кимни ўзига етакчи деб биладию¸ кимга эргашмоқчи?

Душанба¸ 25 май куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Жонли суҳбатга қўшилишнинг энг осон ва қисқа йўли¸ Тошкент вақти билан соат 7 дан 8 га қадар Skype манзилларимизга қўнғироқ қилишдир!

XS
SM
MD
LG