Линклар

Москвада "Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши йилларида" фотокўргазмаси очилди


Москвада очилган кўргазмага қўйилган суратлар мазкур шаҳарда яшаётган ўзбек оилаларидан бирма-бир йиғилгани айтилмоқда.

Москвада очилган кўргазмага қўйилган суратлар мазкур шаҳарда яшаётган ўзбек оилаларидан бирма-бир йиғилгани айтилмоқда.

Москвадаги Шарқ давлат музейида “Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши йилларида” деб номланган фотокўргазма очилди. Экспозицияда Москвада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган ўзбекистонликлар оилавий архивларидан олинган фотосуратлар намойиш қилинмоқда.

Москванинг Никитская кўчасида жойлашган Шарқ давлат музейида очилган кўргазмага Россия пойтахтида яшаётган кўплаб ўзбекистонликлар ташриф буюрди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан тадбир ташаббусчиси - Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси раҳбари Ҳабиб Абдуллаев бу суратлар фашизм устидан қозонилган ғалабага кўп миллатли Ўзбекистоннинг ҳиссаси тўғрисидаги гувоҳлик эканини таъкидлади:

- Бу кўргазмага чиқарилган фотосуратлар Москвада яшаётган, ўзбек маданиятига мансублигини сақлаб қолиш истагида бўлган ва ўзини Ўзбекистонсиз тасаввур қила олмайдиган оилалар фотоархивларидан бирма-бир йиғилди. Мақсадимиз – бу Ғалаба ўзбек ва ўзбекистонликларники ҳам эканини намойиш этиш. Фотосуратларда ҳеч қандай пафос йўқ: унда оддий ўзбекларнинг уруш йиллари ва урушдан кейинги кундалик ҳаёти акс этган,- деди Ҳабиб Абдуллаев.

Ўзи ҳам таниқли ўзбек олими оиласидан бўлган Ҳабиб Абдуллаев тадбир Россияда кенг миқёсда нишонланаётган фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги доирасида ўтказилаётганини таъкидлаб ўтди.

Очилиш маросимида Шарқ давлат музейи директори, асли тошкентлик Тигран Мкртичев, Москва шаҳар мэрияси вакиллари табрик сўзлари билан чиқди.

Кўргазма очилишига келган кўплаб меҳмонларга “хотира оши” ҳам тарқатилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG