Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:24

Москвадаги “Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши йилларида” фотокўргазмаси очилди

Москванинг Никитская кўчасида жойлашган Шарқ давлат музейида очилган кўргазмага Россия пойтахтида яшаётган кўплаб ўзбекистонликлар ташриф буюрди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан тадбир ташаббусчиси - Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси раҳбари Ҳабиб Абдуллаев бу суратлар фашизм устидан қозонилган ғалабага кўпмиллатли Ўзбекистоннинг ҳиссаси тўғрисидаги гувоҳлик эканини таъкидлади:

- Бу кўргазмага чиқарилган фотосуратлар Москвада яшаётган, ўзбек маданиятига мансублигини сақлаб қолиш истагида бўлган ва ўзини Ўзбекистонсиз тасаввур қила олмайдиган оилалар фотоархивларидан бирма-бир йиғилди. Мақсадимиз – бу Ғалаба ўзбек ва ўзбекистонликларники ҳам эканини намойиш этиш. Фотосуратларда ҳеч қандай пафос йўқ: унда оддий ўзбекларнинг уруш йиллари ва урушдан кейинги кундалик ҳаёти акс этган, деди

Ҳабиб Абдуллаев.Таниқли ўзбек олими оиласидан бўлган Ҳабиб Абдуллаев тадбир Россияда кенг миқёсда нишонланаётган фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги доирасида ўтказилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Очилиш маросимида Шарқ давлат музейи директори, асли тошкентлик Тигран Мкртичев, Москва шаҳар мэрияси вакиллари табрик сўзлари билан чиқди.
Кўргазма очилишига келган кўплаб меҳмонларга “хотира оши” ҳам тарқатилди.

Давомини ўқинг

Сурат 16x9

Умидбек/Озодлик

Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)

Емайл: ​bobomatovu@rferl.org

XS
SM
MD
LG