Линклар

Ироқ парчаланиб кетиши мумкинлигидан ташвиш билдирилмоқда


Ироқ Бош вазири ўринбосари Рауш Шавайс.

Ироқ Бош вазири ўринбосари Рауш Шавайс.

“Исломий давлат” Ироқ ва Суриянинг катта қисмини эгаллаб олиши ортидан Вашингтон ва Бағдод сиёсатчилари Ироқ давлати парчаланиб кетиш хавфи остида турганидан ташвиш билдирмоқда.

Bloomberg Television’га 22 май куни интервью берган АҚШ халқаро алоқалар кенгаши президенти Ричард Хаас Ироқ курд, сунний ва шиа ҳудудларига ажралиб, парчаланиб кетиш арафасида турганини айтди. Унга кўра, Вашингтон келажакда Ироқнинг Бағдоддаги заиф марказий ҳукуматига эмас, балки бевосита маҳаллий даражадаги қуролли гуруҳларга ҳарбий ёрдам кўрсатишга мажбур бўлади.

22 май куни Иорданияда ўтган Халқаро иқтисодий форумда сўзлаган Ироқ Бош вазири ўринбосари, курд сиёсатчиси Рауш Шавайс ҳам ўз мамлакати парчаланиб кетиш таҳдиди остида турганини айтди.

Анжуманда чиқиш қилган Ироқ сиёсатчилари АҚШнинг ҳукумат қуролли кучларига кўрсатаётган ёрдами самарасиз бўлаётганини эътироф этган ҳолда, марказий ҳукумат қуролли гуруҳларни бирлаштириб, ягона кучга айлантириш имкониятига эга эканини ва ҳукумат бу имкониятдан фойдалана олишига умид билдирди.

XS
SM
MD
LG