Линклар

Ўзбекистонда нақд пул тақчиллиги боис пенсиялар бериш кечикмоқда

  • Ҳурмат Бобожон

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида нафақахўрлар пенсияларини олиш учун тонг саҳардан почтахоналарнинг олдига келиб ўтириб олишган.

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида нафақахўрлар пенсияларини олиш учун тонг саҳардан почтахоналарнинг олдига келиб ўтириб олишган.

Ўзбекистонда нақд пул тақчиллиги юзага келгани сабаб кўпгина вилоятларда аҳолига нафақа пуллари, ойлик маошлари вақтида берилмаяпти. Мамлакатдаги кўплаб туманларда нафақахўрлар пенсияларини олиш учун тонг саҳардан почтахоналарнинг олдига келиб ўтириб олишган. Расмийлар эса банклар почталарни нақд пул билан таъминлай олмаётгани сабаб пенсиялар кечикаётганини уларга тушунтиришмоқда.

Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Катта боғ қишлоғидаги почта бўлими олдида ҳар куни ўнлаб одам пенсиясини олиш учун эртадан кечгача навбат кутмоқда.

Тонг саҳардан Катта боғдаги почтахона олдига ўтириб олган ногирон онахонлардан бири Озодлик билан суҳбатда пенсиясини ололмаётгани ҳақида зорланади.

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида нафақахўрлар пенсияларини олиш учун тонг саҳардан почтахоналарнинг олдига келиб ўтириб олишган.

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида нафақахўрлар пенсияларини олиш учун тонг саҳардан почтахоналарнинг олдига келиб ўтириб олишган.

- Мен иккинчи гуруҳ ногирониман, эрталабдан кечгача пул кутиб ўтирибман. Мен-ку ёшман, 50, 60, 70 ёшли отахонлар, онахонлар иссиқда кўзида ёш билан дорига пул сўраб зорланишади. Қарияларни эъзозлаш йилида қайтанга хор бўлдик, - дейди янгиариқлик нафақахўр.

Хоразм вилоятидаги “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти мулозимлари пенсиялар кечикаётганини нақд пулнинг йўқлиги билан изоҳлашмоқда.

Жамиятнинг исми сир қолишини истаган мулозими Озодлик билан суҳбатда банклар пенсиялар учун пулни вақтида етказиб бермаётгани сабаб пенсиялар кечикаётганини айтди.

- Давлат идора-ташкилотлари ходимларига маошларини тўлаш, пенсия ва бошқа социал нафақаларни тарқатиш учун сўмдаги нақд пул керак. Ҳозир банк ажратган пул пенсионерларнинг ўттиз фоизини нафақа билан таъминлашга етяптма. Шунинг учун биз ҳозир пенсияга жуда мухтож бўлган, куни фақат пенсияга қараб қолганларга биринчи навбатда бериб, қолганларга кутинглар, деяпмиз, - дейди “Ўзбекистон почтаси” мулозими.

Хоразмдаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовга кўра, нафақаси вақтида берилмаётган кўплаб пенсионерлар унинг ташкилотига ҳам арз қилган.

- Бу ҳақиқатан ҳам нақд пулни йўқлиги, банклардан почта тармоқларига нақд пул берилмаётгани билан боғлиқ тизимли муаммо. Бутун вилоят бўйлаб бу кузатиляпти. Куни пенсияга қараб қолган қарияларга ёмон бўляпти, - дейди Ҳайитбой Ёқубов.

Пенсияларнинг кечикиши бошқа вилоятларда ҳам кузатилмоқда

Тошкентдаги Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, унинг ташкилотига Тошкентнинг бир қанча туманларида истиқомат қиладиган кексалар арз қилган.

- Пенсиялар берилмаётганига мени ўзим ҳам гувоҳи бўлганман. Почтахоналарни олдида бир-икки одамган берилади, кейин "Нақд пул тугаб қолди, кетаверинглар", дейди. Бу одамларни кўпчилиги дори-дармонга мухтож одамлар-ку, - дейди Суръат Икромов.

2015 йил Ўзбекистонда президент Ислом Каримов тарафидан "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинган.

Лекин йил бошланганидан бери мамлакатда пенсионер ва нафақахўрлар ўзларига тегишли пулларни вақтида ололмаяпти.​

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари томонидан Бош вазирга 10 апрель куни юборилган мактуб нусхасидан ўзбек банкларида ойлик ва бошқа ижтимоий тўловларни вақтида бериш учун нақд пул қолмагани аëн бўлади.

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари томонидан Бош вазирга 10 апрель куни юборилган мактуб нусхасидан ўзбек банкларида ойлик ва бошқа ижтимоий тўловларни вақтида бериш учун нақд пул қолмагани аëн бўлади.

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари томонидан Бош вазир Шавкат Мирзиёевга 10 апрель куни юборилган мактуб нусхасидан эса ўзбек банкларида ойлик ва бошқа ижтимоий тўловларни вақтида бериш учун нақд пул қолмагани аëн бўлади.

“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” деб таснифланган 10-11/41 сонли рақамли бу мактуб Озодликка кейинги йиллар ва ойлар давомида йирик стратегик корхона ишчи-хизматчиларидан тортиб¸ пенсионер ва нафақахўрларга қадар билдираëтган шикоятлардан кўрилган муаммо кўламининг нақадар кенг¸ сабабларининг эса¸ нақадар жиддий эканини тасдиқламоқда.

Банкларда нақд пул йўқлиги сабаб Ўзбекистонда одамлар хориждан яқинлари жўнатган пулни ололмаётганликлари ҳақида Озодлик аввал хабар берган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG