Линклар

Украина қарзларини тўламаса, Россия “кескин” мавқеъни эгаллайди


Россия бош вазири

Россия бош вазири

Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг айтишича, агар Украина аввалги ҳукуматлари қарзларини тўламаса, Россия кескин мавқеъни эгаллайди.

23 май куни Россия телевидениесига гапирган Медведев агар Украина ўз вазифасини бажармаса, Россия “ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилади," деб айтди.

Шу ҳафта бошида Украина парламенти ҳукуматга халқаро қарзларни тўламасликка изн берувчи қонунни қабул қилганди.

Россия Украинага 3 миллиард еврога тенг қимматбаҳо қоғозларни берган.

Ушбу қарзлар тўлалигича шу йил охирига қадар тўланиши лозим.

XS
SM
MD
LG