Линклар

"Евровидение-2015" танловида швед қўшиқчиси ғолиб чиқди


“Евровидение-2015” ғолиби Монс Сельмерлёв.

“Евровидение-2015” ғолиби Монс Сельмерлёв.

23 май куни Австрияда бўлиб ўтган “Евровидение-2015” танловининг финал босқичида швециялик қўшиқчи Монс Сельмерлёв ғолиб чиқди.

Танлов финалида “Heroes” қўшиғини ижро этган 28 ёшли Сельмерлёв 365 балл тўплашга муваффақ бўлди.

Иккинчи ўрин 303 балл жамғарган россиялик қўшиқчи Полина Гагаринага насиб қилди.

Учинчи ўрин 292 балл йиққан италиялик хонандаларга тегди.

Евровидениенинг финал босқичида ғолиблик учун 27 та мамлакат вакили ўзаро кураш олиб борди.

XS
SM
MD
LG