Линклар

Польшада президент сайловининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда


Мухолифат номзоди Анжей Дуда сайловнинг биринчи босқичида энг кўп овоз жамғарганди.

Мухолифат номзоди Анжей Дуда сайловнинг биринчи босқичида энг кўп овоз жамғарганди.

Якшанба куни Польшада президент сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади.

Унда мамлакатнинг амалдаги президенти Бронислав Коморовский ва мухолифатдаги “Ҳуқуқ ва адолат” партиясидан номзод Анжей Дуда беллашади.

Сайлов арафасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, ҳар иккала номзодни қўлловчилар орасидаги фарқ катта эмас. Айни пайтда мухолифат номзодини қўлловчилар сони бироз кўпроқ экани айтилмоқда.

11 май куни ўтказилган президент сайловининг биринчи босқичида ҳам Анжей Дуда энг кўп овоз олган, бироқ уни сайловчиларнинг 35 фоизигина қўллагани учун иккинчи босқичга қолган. Ўшанда амалдаги президент Бронислав Коморовский учун сайловчиларнинг 34 фоизи овоз берганди.

XS
SM
MD
LG