Линклар

logo-print

АҚШ “номақбул” ноҳукумат ташкилотларига қарши Россияда қабул қилинган қонун юзасидан ташвиш изҳор қилди


“Номақбул” ташкилотлар тўғрисидаги қонун Путин томонидан 23 май куни имзоланган.

“Номақбул” ташкилотлар тўғрисидаги қонун Путин томонидан 23 май куни имзоланган.

Қўшма Штатлар Россияда қабул қилинган “номақбул” ноҳукумат ташкилотлари фаолиятини тақиқловчи янги қонун юзасидан хавотир билдирди.

23 май куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда фаолият юритаётган хорижий ва халқаро ташкилотлар тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Мазкур қонунда “конституциявий тузум, давлатнинг мудофаа иқтидори ва хавфсизлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган” ташкилотлар номақбул ташкилот экани қайд этилган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котибининг ўринбосари Мари Ҳарф Вашингтонни янги қонун Россияда фуқаролик жамияти фаолиятини янада кўпроқ чеклаб қўйиши хавотирга солаётгани ҳамда бу Россиядаги мустақил овозларни ўчириш ва россияликларни дунёдан иҳота қилиш учун Кремль томонидан қўйилаётган қатағон қадамларига яна бир мисол эканини айтди.

Россия парламентининг ҳар иккала палатаси томонидан жорий ҳафта бошида қабул қилинган бу қонун хорижий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларида ишлайдиган кишиларнинг катта жарима тўлаши ва ҳатто 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлигини кўзда тутади.

Таҳлилчиларга кўра, янги қонун эндиликда Чегара билмас шифокорлар, Халқаро Амнистия, Халқаро Хельсинки гуруҳи, Гринпис, Чегара билмас мухбирлар, Трансперенси Интернешнл каби халқаро ташкилотларнинг Россияда фаолият юритишини савол остига қўйиши мумкин.

XS
SM
MD
LG