Линклар

Толибон ҳужумида 10 нафар афғон полициячиси ҳалок бўлди


Ҳилманд вилояти

Ҳилманд вилояти

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида полиция текшириш нуқталарига Толибон томонидан содир этилган бир неча ҳужумда 10 нафар полиция зобити ҳалок бўлди ва яна 16 нафари яраланди.

Ҳилманд вилояти Қўшма Мувофиқлаштириш Идорасининг директори Муҳаммад Исмоил Ҳўтакийнинг айтишича, вилоятнинг Сангин туманида 24 май куни эрта тонгда полициянинг учта тешкириш нуқтаси Толиблар томонидан ишғол этилган.

Толибон ҳаракати яқинда Ҳилманд вилоятида ҳужумлар силсисини содир этиш билан таҳдид қилганди.

Ҳилманд Афғонистоннинг энг нотинч минтақаларидан ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG