Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:02

ИД жангчиси: "Дўстларим шаҳид кетган бўлса, мен қандай яшай?"


Билол ал-Шишаний.
Билол ал-Шишаний.

Жиҳодда энг қийин синовлардан бири яқин дўстларни йўқотиш", – дея эътироф этади “Исломий Давлат” (ИД) гуруҳининг чечен жангчиси Мусо Абу Юсуф ал-Шишаний.

Яқинда ижтимоий тармоқ орқали тарқатган хабарида Мусо “хуш ҳулқли” ва “ҳарб майдонида” дўстлашиб қолган сафдошлари ҳақида сўзлаб берди.

"У ўзининг иссиқ кийимини сенга беришга ва сен учун совуқда музлаб ўтиришга тайёр, - деб ёзади Мусо. - Ёки у сенга сўнгги Сникерс шоколадини беради ва ўзи оч қолади.... Кейин бўлса, биргаликда нонушта қиласан".

Аммо бирдан сени “ларзага солган” машъум хабар келади: дўстинг шаҳид бўлибди.

Мусо қуролдош биродарларидан ажралган ИД жангчилари ғам-андуҳларини тасвирлайди.

"Уйга қайтгач, ёлғиз қолган пайтингда улар келади, - деб тушунтиради Мусо. – Хаёлингни чулғаб олган шаҳид биродарларнинг ҳаммаси сенга жилмайиб қарайди. Қанча уринма, кўз ёш тўкмагунингча, улар сени тарк этмайди".

Сиртдан қаралганда, жанг майдонида яқин дўстини йўқотган инсон ўзини қандай ҳис қилиши тасвирлаган бу сўзларда ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқ.

Аммо Мусонинг бу эътирофи мужоҳид “шаҳид” бўлишни орзу қилиши кераклигини тарғиб этган ИД ва бошқа экстремист гуруҳлар ғоясининг аксидир.

"Хафа бўлиш шаҳидлар учун йиғламаслик керак, деган умумий меъёрларга тўғри келмайди," – дея тушунтиради Норвегия Мудофаа Тадқиқотлари марказидан терроризм масалаларида эксперт Томас Ҳегҳаммер.

Шаҳидлик муждаси

Билолнинг сўнгги мактуби
Билолнинг сўнгги мактуби

​​Шаҳидлик концепцияси нафақат ИД, балки бошқа Исломий гуруҳлар тарғиб қилган жиҳодий идеологиянинг асосини ташкил этади.

ИД раҳбари Абу Бакр Бағдодий ўтган ҳафта тарқатган аудио хабарида ҳам шаҳидлик аҳамиятига алоҳида тўхталган эди. Бағдодий Саҳиҳ Бухорийдан мана бу ҳадисни иқтибос келтиради: "Мен Аллоҳ йўлида жанг қилиш ва ҳалок бўлишни, сўнгра Аллоҳ йўлида жанг қилиш ва яна ҳалок бўлишни орзу қиламан".

ИД ақидасига кўра, мужоҳидлар шаҳид бўлиш орзу қилиши керак.

"Худо инсонларнинг шаҳид бўлишини истайди. Жангарилар ҳам бахтли бўлишга ҳаракат қилади", – дейди Ҳегҳаммер.

Аммо Мусо битиклари ИДнинг шаҳидлик ғояси ва ҳарб ҳаёти ҳақиқатлари ўртасидаги ихтилоф борлигини кўрсатади.

Худкуш ҳужумчи мероси

ИДнинг чечен жангчиси Билол ал-Шишаний апрель ойида Суриянинг Тел Тамр шаҳри яқинида худкуш бомба ҳужуми содир этаркан, экстремист гуруҳнинг тарғибот машинаси унинг “шаҳид” бўлганини ижтимоий тармоқлар орқали олқишлай кетди.

Аммо Билол ўлимига у билан елкама-елка жанг қилган чечен жангариларининг муносабати улар ёш худкуш бомбачига номаълум бир “шаҳид” эмас, балки бир инсон сифатида қарашларини кўрсатди.

Сафдошлари Билолнинг интиҳорий ҳужумини олқишлаган эса-да, унинг амалини биргина “шаҳидлик” дейиш билан эмас, балки ИДга қўшилган ҳисса сифатида таърифлашди.

Иброҳим Бештоев исмли бир чечен жангчиси Билол “30дан ортиқ кофирни ҳалок этган"ини ва у ўзини "кўплаб кофирлар жамланган ва йирик аҳамиятга эга бўлган ҳарбий постда портлатиб юборган"ини ёзган.

Билол хатти-ҳаракатларини улуғлаш баробарида қуролдошлари унинг инсоний жиҳатларини ҳам хотирлаганлар.

Чечен жангчилари, ИД тарқатган ниқобли сурат ўрнига, Билолнинг юзи акс этган суратни нашр этганлар. Бу суратда 20 ёшлардаги Билол қўлида гулдаста ушлаб турибди, сурат остида эса “барчага тинчлик” деган сўзлар битилган.

Жангарилар, шунингдек, Билолнинг худкушлик ҳужуми олдидан битган мактубини ҳам улашганлар.

"Биродарлар, менинг кийим-кечакларимни биродарлар орасида улашинг, аммо телефонимни Умарга беринглар, – деб ёзади Билол рус тилида. – Мен барчангизни Аллоҳ учун севаман".

Шимолий Кавказлик ИД жангарилари қуролдошлари ўлимига “шаҳид видеолари” номли фото ёки видео суратларни тарқатиш орқали таъзия билдирганлар.

Ҳегҳаммерга кўра, "шаҳид видеолари" янгилик эмас, балки 1980 йиллардан бери мавжуд.

Жангчи ҳаётлигида олинган фото ва видеолар жой олган бундай тасвирларда унинг ўлимига қадар бўлган ҳаёти ҳикоя қилинади.

Жоанна Парасчук қаламига мансуб бу мақола Озодлик ходимлари томонидан ўзбекчага ўгирилди.

XS
SM
MD
LG