Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:53

Ислом ва мусулмонлар: Мусулмонга мазҳаб керакми?


Озодликка мурожаат қилаётган ўзбекистонлик мусулмонлар бот-бот мазҳаб масаласини тилга олмоқдалар. Бунда бир томон мусулмонга мазҳаб керак эмас, у динни бидъатга тўлдирмоқда деса, иккинчи томон мазҳаб керак, аммо фақат бир мазҳабга эргашишга мажбурлаш керак эмас, демоқда. Айни пайтда, бугунги ҳанафийлар Абу Ҳанифа мазҳаби асосларидан узоқлашиб, золим режимларга хизмат қилмоқда, деган жиддий эътирозлар ҳам янграмоқда.

Бу эшиттиришда ўзбекистонлик 3 мусулмон, шу кунда Покистонда юрган асли бухоролик имом – Ҳазрат Жўраев, яна бир ўзбекистонлик имом – ҳозир Швецияда яшаётган тўрткўллик имом, собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммадсолиҳ Обутов ва ҳозир Ўзбекистонда яшаётган, исломий илмлар бўйича тадқиқотлар олиб бораётган Муҳаммад Нурнинг мазҳаблар борасидаги мулоҳазаларини тинглайсиз.

Илк суҳбатдошимиз - ўзбекистонлик ҳанафийлар билан улғайган ва ҳозир покистонлик ҳанафийлар орасида яшаётган имом Ҳазрат Жўраев мазҳабдан бутунлай воз кечгани ва салафийлик оқимини танлаганини айтди.

Унинг фикрича, "мазҳаб мусулмонлар жамоасини бўлувчи ва динга бидъатни олиб кирувчи бир воситага айланиб қолгани боис, бугунги мусулмонлар мазҳабдан воз кечиши керак".

Бу фикрни қувватламаган муҳожиратдаги ўзбекистонлик имом Обутов фикрича, сунний жамоалар орасида тан олинган 4 мазҳаб – ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларининг ҳаммаси тўғри. "Айни пайтда, салафийлар ҳам тўғри йўлда, чунки уларнинг ҳаммаси бир асос – Қуръон ва суннатга таянган", деб ҳисоблаган бу имом, "мазҳаблар ўртасида туғилаётган ихтилофнинг асл сабаби – ҳукуматларнинг мазҳабдан сиёсий мақсадда фойдалангани, бунга эса Ўзбекистондаги ҳанафий уламолар хизмат қилаётгани", деб таъкидлади.

Бундан ташқари, Обутов бугунги ҳанафийларни Абу Ҳанифадан мерос мазҳаб асосларидан чекиниш ва ҳақ сўзни айтишдан чекиниб, сукутга толишда айблади.

Учинчи суҳбатдошимиз - Ўзбекистонда исломий илмлар бўйича тадқиқот олиб бораётган ёш тадқиқотчи Муҳаммад Нур юқоридаги ҳар икки фикрга қўшилмаслигини билдирди.

Унинг фикрича, "мусулмонга мазҳаб керак ва бир мазҳабнинг йўлини танлаш лозим, чунки ҳар 4 мазҳабга амал қила олиш учун киши мужтаҳид даражасига эришиши керак, бу эса жуда катта илм ҳамда масъулиятни талаб қилади".

Ўзбекистонда амалга оширилаётган "Олтин силсила" лойиҳаси иштирокчиларидан бири бўлган Муҳаммад Нур бугунги ҳанафийлар Абу Ҳанифа мазҳаби асосларидан йироқлашгани ва золим режимга хизмат қилаётганига оид айбловларни ҳам рад этди.

Ўзбекистонлик 3 диндор билан мазҳаб ва ўзбекистонлик бугунги ҳанафийлар ҳақида қурилган суҳбатларни қўйида тинглашингиз мумкин:

Ислом ва мусулмонлар: Ҳақ сўздан қайтмаган Абу Ҳанифа издошлари қани?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:19 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG