Линклар

АҚШдаги автоҳалокатда Нобель мукофоти соҳиби Жон Нэш ҳалок бўлди


Нобель мукофоти соҳиби Жон Нэш.

Нобель мукофоти соҳиби Жон Нэш.

Таниқли математик, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Жон Нэш ва унинг хотини автоҳалокат қурбони бўлди. Автоҳалокат АҚШнинг Нью-Жерси штатида олим хотини билан таксида кетаётган пайтда содир бўлган.

86 ёшли Жон Нэш Нобель мукофотини 1994 йилда олганди. У ўйинлар назарияси ва дифференциал геометрия билан шуғулланиб келган.

2001 йили Ҳолливудда Нэш таржимаи ҳоли асосида “Тафаккур ўйинлари” фильми суратга олинган, пировардида бу фильм тўртта Оскар мукофоти олганди.

XS
SM
MD
LG