Линклар

Исроилнинг собиқ бош вазири 8 ойга қамалди


Исроил собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт.

Исроил собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт.

Шу йилнинг март ойида коррупцияда айбдор деб топилган Исроил собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт 25 май куни 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2006 йилдан 2009 йилгача Исроил бош вазири лавозимини эгаллаб келган Олмертнинг адвокатлари ҳукм юзасидан шикоят аризасини киритишларини айтмоқдалар.

Олмерт 2009 йил бошида коррупцияда айбловлар ортидан истеъфога кетишга мажбур бўлганди.

Ўзини айбсиз эканини иддао қилиб келган 69 ёшли собиқ бош вазир ўзига қарши билдирилган айбловларни “шафқатсиз ва аёвсиз ажина ови”, деб атаганди.

2012 йили Олмерт товламачилик ва коррупция бўйича ўзига қўйилган айбловлардан қисман оқланган ва ўшанда қамоқ жазоси 19 минг долларлик жарима билан алмаштирилганди. Аммо коррупция бўйича иш тергови давомида коррупция билан боғлиқ бошқа бир ҳолатга оид янги далиллар юзага чиқиб, прокуратура унга қарши янги айбловлар билдирган.

XS
SM
MD
LG