Линклар

Эрон расмийси АҚШни "Исломий давлат"нинг Рамадини олишига йўл беришда айблади


Эронда чоп этиладиган газеталардан бири АҚШ томонини "Исломий давлат" Ироқдаги Рамади шаҳрини эгаллаб олишига имкон бераётганликда айблади.

"Жавон" номли газета бу мазмунда баёнот берган Эрон Инқилоб поспонлари гвардияси етакчиларидан бири генерал Қосим Сулаймоний сўзларидан иқтибос келтирди.

25 май кунги бу мақола АҚШ давлат котиби Аш Картер Ироқ ҳарбийларини ИДга қарши курашда етарли истак ва шижоат кўрсатмаётганликда айблаганидан сўнг эълон қилинди.

Бу айбловга жавобан Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абодий ҳам эътироз билдирди. У АҚШ расмийсини бунга қадар Ироқ қўшинларини қувватлаб келганини эслатиб, "эҳтимол нотўғри ахборот" бу баёнотга туртки бўлганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG