Линклар

Хитой полицияси Уйғуристонда яна 181 террорчи қўлга олинганини билдирди


Хитой расмийлари мамлакат шарқидаги Шинжон-Уйғур минтақасида 181 террорчи қўлга олинганини маълум қилди.

Расмий матбуотда берилган маълумотга кўра, булар орасида 112 нафари полиция қидирувга берган шахслар бўлган ва улар бир террор тармоғига бирлашган.

Аҳолисининг каттагина қисмини уйғурлар ташкил қилган бу минтақада сўнгги бир йил ичида бир неча йирик террор амалиёти бўлди ва юзлаб одам ўлди. Сўнгра Хитой полиция бир йирик амалиёт ўтказиб, юзлаб мусулмон уйғурларни ҳибсга олди.

Хориждаги уйғур фаоллари ва қочқинлар бу минтақада Хитой полицияси маҳаллий мусулмон уйғурларга қарши реппрессив сиёсат юритмоқда, деб таъкидлаб келади.

2014 йилнинг май ойида Урумчи шаҳри марказидаги бозорда содир бўлган террор ҳужуми натижасида камида 39 киши ўлган эди.

Хитой ҳукумати эса бу минтақадаги уйғурлар Шарқий Туркистон ўлкасини қайта тиклашга уринмоқда, деган айблов билан маҳаллий фаолларни таъқиб қилиб келади.

XS
SM
MD
LG