Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:11

Афғонистонда худкуш ҳужумчи 5 кишини ўлдирди, 62 кишини жароҳатлади


Афғонистонда юк машинасини портлатган худкуш ҳужумчи 5 кишини ўлдирди, 62 кишини жароҳатлади.

Ҳодиса Забул вилояти марказида содир бўлди.

Бу вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Мирвайс Нурзайнинг айтишича, 25 май кунги ҳужум вилоят маҳаллий ҳокимияти идораси ёнида амалга оширилган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Покистонга чегарадош Забул вилоятида сўнгги ойларда террор ҳужумлари кучайди. Бундан ташқари, одам ўғирлаш, айниқса маҳаллий Ҳазора шиаларини ўғирлаш ҳоллари кўпайди.

XS
SM
MD
LG