Линклар

Ўзбекистонда бу йилги битирувчилар сони ўтган йилга нисбатан 18 мингга кам бўлди


Мактаб битирувчиларнинг 91 фоизи ўқишни коллежларда давом эттиради.

Ўзбекистонда жорий йилда мамлакатдаги 9 698 мактабнинг 9-синфни 483 минг ўқувчи битирди. Бу эса 2014 йилгига нисбатан 18 минг битирувчига оздир. Ўтган йили 9-синфни 501 минг ўқувчи битирган.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг билдиришича, битирувчиларнинг 91 фоизи, яъни 441 минг нафари ўқишни касб-ҳунар коллежларида, 42 мингги эса академик лицейларда давом этиради.

25 май куни Ўзбекистоннинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ чалиниб, “Хайр мактаб, салом коллеж” тадбири ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG