Линклар

logo-print

Ўзбекистон Марказий банки Россия матбуотидан раддия берилишини талаб қилди


Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Ўзбекистон Марказий банки Россия оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Россия -24 телеканалида жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операциялари тўхтатиб қўйилгани тўғрисида тарқатилган хабарларни бўҳтон ва уйдирма, деб атади.

Марказий банкнинг 25 май куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, Ўзбекистонда “хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш операциялари чекловларсиз амалга оширилмоқда”.

Банк Ўзбекистонда валюта чекловларини киритишга ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлаган.

“Айни пайтда 1 АҚШ долларининг расмий алмашув курси юқорида номи келтирилган Россия телеканали баён этганидек 5000 сўм эмас, балки 2527 сўмдир”, дейилади баёнотда.

Марказий банк шу муносабат билан Россия матбуотида раддия берилишини талаб қилган.

Озодлик радиоси ҳам 20 май куни Ўзбекистон Марказий банки жисмоний ва юридик шахслар учун валютани расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйгани тўғрисида хабар қилган эди. 22 май куни Марказий банк бу хабарга раддия бериб, Ўзбекистонда валюта чеклови йўқлигини тасдиқлашга уринган эди.

XS
SM
MD
LG