Линклар

Ашгабатда туркман президентининг 21 метрли ҳайкали ўрнатилди


Гурбангули Бердимуҳамедовга "Аркадаг" сифати 2010 йилда берилган эди.

Гурбангули Бердимуҳамедовга "Аркадаг" сифати 2010 йилда берилган эди.

Ашгабатда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ҳайкали ўрнатилди.

Олтин суви югуртирилган ҳайкал 21 метр баландликда бўлиб, у “Аркадаг монументи” деб номланган. Унда президент Бердимуҳаммедов миллий кийимда, ўнг қўлини юқорига кўтариб турган ҳолатда тасвирланган.

"Аркадаг" туркман тилида "ҳомий, хўжайин" каби маъноларни билдиради. Шунингдек, бу сўз Туркманбошига нисбатан "Бизнинг истеҳкомимиз, суянчимиз ва умидимиз" маъносида ҳам ишлатилади. Гурбангули Бердимуҳаммедовга "Аркадаг" деган сифат 2010 йилнинг 26 октябрида Туркманистон мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан ўтказилган парад чоғида берилган эди.

Туркманистон ҳукумати ҳайкал “фуқароларнинг кўплаб талаб ва илтимосларига биноан” очилганини маълум қилди.

Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистонни 2007 йилдан бери бошқаради. Бунга қадар Туркманистонни бошқарган Сапармурод Ниёзовнинг ҳайкаллари ҳам у ҳали тирик бўлган вақтда ўрнатилган эди. Ниёзов "туркманбоши" сифати билан улуғланар эди.

XS
SM
MD
LG