Линклар

logo-print

Россия Эронга тез кунда С-300 ракеталарини етказиб беради


Россиянинг С-300 ҳаводан мудофаа системаси. Сурат Москвада 9 май куни ўтган Ғалаба парадига тайёргарлик пайтида олинган.

Россиянинг С-300 ҳаводан мудофаа системаси. Сурат Москвада 9 май куни ўтган Ғалаба парадига тайёргарлик пайтида олинган.

Россия яқин кунларда Эронга С-300 ракеталарини етказиб беради.

Эрон ташқи қишлар вазири ўринбосари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённинг бу борада Россия Ташқи ишлар вазирлигида ўтган учрашувдан сўнг 25 май куни билдиришича, С-300 ракеталари юзасидан музокаралар муваффақиятли якунланган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон расмийсининг сўзларини тасдиқлади.

Эронга қурол сотиш 2010 йилда БМТ жорий этган иқтисодий санкциялар ортидан тақиқлаб қўйилган эди. Бироқ апрель ойида дунёнинг олти етакчи давлати Эрон билан ядровий дастурни чеклаш масаласида дастлабки келишувга эришгач, санкцияларни бекор қилиш масаласи кўтарилмоқда.

Исроил Эронга ракеталар сотилишига норозилик билдириб келмоқда. Россия эса ядровий дастур юзасидан муросага эришилгани ортидан Эронга ракеталар сотиш учун йўл очилганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG