Линклар

Жо Байден АҚШ Ироқни қўллашда давом этишини тасдиқлади


АҚШ вице президенти Жо Байден (ўнгда) Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий билан Вашингтонда 2015 йил апрелида ўтган учрашув чоғида.

АҚШ вице президенти Жо Байден (ўнгда) Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий билан Вашингтонда 2015 йил апрелида ўтган учрашув чоғида.

АҚШ вице президенти Жо Байден Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодийга Вашингтон Бағдодни қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлади.

Жо Байден бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Эш Картер Ироқ ҳарбий кучларини кескин танқид қилгани ортидан Ҳайдар ал Абодий билан ўтказган телефон суҳбати чоғида билдиди.

Картер 24 май куни “Исломий давлат” Рамади шаҳрини эгаллаб олганини шарҳлар экан: “Ироқ ҳарбийлари курашга иродасиз эканликларини намойиш этди. Улар рақибларига қараганда сон жиҳатидан кўп бўлишига қарамай, ортга чекинмоқда”, деб билдирган CNN телеканали орқали қилган чиқишида.

Абодий эса BBCга берган интервьюсида Картернинг бундай баёнотини танқид қилиб, Ироқ кучлари Рамади атрофидаги бир қатор аҳоли пунктларини жангарилардан озод қилганини айтган.

Ҳайдар ал Абодий ўз сўзида АҚШ расмийлари Рамади шаҳри бой берилгани ортидан бутун бошли Ироқ армиясини танқид қилмаслиги лозимлигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG