Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:44

Россияда кенг кўламли ҳарбий машқлар бошланди


Россияда 250дан ортиқ учоқ ва вертолёт ҳамда 700 дан зиёд ҳарбий техника жалб этилган ҳарбий машқлар бошланди.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, тўрт кун давом этадиган машғулотларда 12 минг ҳарбий қатнашади.

Машқлардан мақсад мамлакат авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг шайлигини текшириб кўришдир, демоқда расмийлар.

Айни пайтда НАТО Финляндия ва Швеция билан ҳамкорликда Arctic Challenge дея аталувчи ҳарбий манёврларни бошлади.

Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари ва Россия учоқларининг Европа мамлакатлари чегараларида мунтазам пайдо бўлиб туриши Москва ва Ғарб ўртасида тарангликни келтириб чиқарди.

XS
SM
MD
LG