Линклар

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, Тожикистон хориждан пул ўтказмаларига энг қарам давлат бўлиб қолмоқда.

Чет мамлакатлардан юбориладиган пул ўтказмалари мамлакат ялпи ички махсулотининг 42 фоизини ташкил этади. Пул жўнатмаларининг 90 фоизи Россиядан келади.

Шу сабабдан ҳам Россиядаги иқтисодий тушкунлик ва рублнинг қадрсизланиши Тожикистон иқтисодига бевосита таъсир қилмоқда.

Жаҳон банки ҳисобтига кўра, жорий йилнинг дастлабки икки ойида Россиядан пул жўнатмаларининг оқими ўтган йилнинг айни даврига қараганда 40 фоизга камайган.

XS
SM
MD
LG