Линклар

logo-print

БМТ Қирғизистондаги ноҳукумат ташкилотларига оид қонун лойиҳасидан ташвишда


“Чет эл агентлари”га оид қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентида 27 майдан кўрила бошлаши айтилган.

“Чет эл агентлари”га оид қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентида 27 майдан кўрила бошлаши айтилган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Қирғизистонни ҳуқуқ муҳофазаси билан шуғулланувчи гуруҳлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган “чет эл агентлари” тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқишга чақирди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси матбуот котиби Рупер Колвилл 26 майдаги баёнотида мазкур қонун лойиҳасида хориждан молияланган ва сиёсат билан шуғулланган ноҳукумат ташкилотлари, “сиёсий фаолият” тушунчасига аниқлик киритилмай туриб, “чет эл агентлари” сифатида кўрсатилгани юзасидан ташвиш билдирган.

“Бу каби ноаниқ таъриф инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ишлаётган ва ҳуқуқ муҳофазасини ташвиқ қилиб келаётган кўплаб ташкилотларни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин”, дейилади БМТ вакили баёнотида.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистонда фуқаролик жамияти ривожига катта ҳисса қўшаётган ташкилотлар фаолияти чекланмаслиги учун қирғиз расмийларини мазкур қонун лойиҳасини қайтариб олишга ундаган.

“Чет эл агентлари”га оид қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентида 27 майдан кўрила бошлаши айтилган.

XS
SM
MD
LG