Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27 май куни давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга учиб кетди.

Президент матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Каримовнинг Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ билан музокаралари чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, бу ҳамкорликнинг истиқболлари, минтақавий ва халқаро сиёсат муаммолари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Сафар чоғида ўзбек делегациясининг Жанубий Корея ҳукумати ва парламенти етакчилари билан ҳамда у ердаги иқтисодий ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашиши режаланган.

Уч кунлик сафар якунида икки давлат раҳбарининг қўшма декларацияси қабул қилинади, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланади.

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Марказий Осиёдаги энг йирик иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, 2014 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард 900 миллион долларни ташкил қилган.

Ислом Каримов Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган 1991 йилдан бери Жанубий Кореяга 7 марта сафар қилган.

XS
SM
MD
LG