Линклар

logo-print

Ҳиндистонда фавқулодда иссиқдан нобуд бўлганлар сони, сўнгги маълумотларга кўра, камида 800 нафарга етди.

Расмийлар одамларни уйдан чиқмасликка ундамоқдалар ва касалхоналарга офтоб урган кишиларга ошиғич ёрдам кўрсатишга тайёр туриш ҳақида топшириқ берганлар.

Офтоб уриши билан боғлиқ энг оғир вазият Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида кузатилмоқда. Бу ерда бир ҳафта ичида қурбон бўлганлар сони 550 нафардан ошиб кетди.

Душанба куни Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати +47 даражага етган. Бу мамлакатда ҳарорат ҳаддан зиёд исиб кетган мавсумда ҳар йили юзлаб одам, асосан, фақир кишилар нобуд бўлади.

XS
SM
MD
LG