Линклар

logo-print

Украина президенти миллий хавфсизлик стратегияси ҳақидаги фармонни имзолади


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко мамлакат миллий хавфсизлик стратегияси тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Украина президенти сайтида хабар қилинди.

Фармонда Украинанинг миллий хавфсизлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида давлат ҳудудий яхлитлигини тиклаш, мамлакат мудофаа иқтидорини ошириш ҳамда қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш масалаларида Россиядан тўла мустақилликка эришиш кабилар саналган.

“Миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича янги тизим яратиш заруратини Россия тажовузи ҳамда мамлакат ички ва ташқи сиёсатидаги бошқа ўзгаришлар тақазо қилди”, дейилади ҳужжатда.

Стратегия Украинанинг Европа Иттифоқига интеграциялашуви ва НАТОга аъзо учун шарт-шароит барпо қилишни кўзда тутади.

Аввалроқ Порошенко Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши миллий хавфсизлик стратегиясининг “фавқулодда муҳим” жиҳати эканини урғулаганди.

Украина Миллий хавфсизлик стратегияси мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан шу йилнинг 6 май куни қабул қилинган эди.

XS
SM
MD
LG