Линклар

logo-print

“Бу мамлакатнинг номи Туркистон бўлган”


Тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятов

Тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятов

OzodNazarнинг бугунги меҳмони тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятов ўзининг “Турк цивилизацияси” китобида ўзбек этносининг илдизлари туркий қавмлар бўлганини аниқ фактлар билан далиллаган.

Гога Ҳидоятов академик Асқарали Асқаровнинг яқинда чоп этилган китобида акс этган “ўзбекларнинг туркий бўлмаган қавмлардан ташкил топгани” ҳақидаги тезисга муносабат билдиркан, муаллифни “тарихни атайлаб сохталаштиришда” айблади.

Ўзбеклар "Турк Дарахти"нинг катта бир шохи эканлигини ўтган аср 20-йилларида бошларида жадидлар айтган, шу боис Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Мустафо Чўқай, Абдурауф Фитратлар рус мустамлакачилари томонидан “пантуркистлар”, дея аталиб, шунга яраша жазо олган эдилар.

Аммо ўзбекнинг “турк ёки турк эмас”лиги ҳақидаги рус мустамлакачилари бошлаб берган баҳс бугун академик Аҳмадали Асқаровнинг “Ўзбеклар халқи келиб чиқиши тарихи” деган китобига кўчди.

Тарих фанлари доктори¸ профессор Гога Ҳидоятовнинг OzodNazarини тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG