Линклар

Ислом Каримов бугун Жанубий Корея расмийлари билан музокаралрни бошлайди


Ислом Каримов 1991 йилдан бери Жанубий Кореяга 7 марта сафар қилган.

Ислом Каримов 1991 йилдан бери Жанубий Кореяга 7 марта сафар қилган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Сеулда 28 ва 29 май кунлари Жанубий Корея расмийлари, жумладан, президент Пак Кин Хе билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон раҳабрининг Жанубий Кореяга расмий сафари 27 май куни бошланган бўлса ҳам, музокаралар ўтказиш бугун ва эртага режалаштирилган.

Ислом Каримов Жанубий Корея президентидан ташқари мазкур мамлакатдаги йирик ширкатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши айтилмоқда.

Сўзлашувлардан сўнг Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланади.

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Марказий Осиёдаги энг йирик иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, 2014 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард 900 миллион долларни ташкил қилган.

Ислом Каримов Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган 1991 йилдан бери Жанубий Кореяга 7 марта сафар қилган.

XS
SM
MD
LG