Линклар

logo-print

Евросиё иқтисодий иттифоқида энг кўп иш ҳақи Қозоғистонда берилади


Қозоғистонда ўртача ойлик 130 минг тангадан кўпроқ.

Қозоғистонда ўртача ойлик 130 минг тангадан кўпроқ.

Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳудуди бўйича энг юқори иш ҳақи Қозоғистонда қайд қилинди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг расмий манбаларга таяниб чоршанба куни хабар беришича, Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 713 долларга тенг. Россияда бу кўрсаткич 629 долларни ташкил қилади.

Шунингдек, Қирғизистонда ўртача ойлик иш ҳақи 200 долларга, Арманистонда 363 долларга, Беларусда эса 453 долларга тенг.

Россия етакчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига Қозоғистон, Беларус, Арманистон ва Қирғизистон аъзо давлат ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG