Линклар

NATO Бош котиби Россия баёнотларидан ташвиш билдирди


NATO Бош котиби Йенс Столтенберг.

NATO Бош котиби Йенс Столтенберг.

NATO Бош котиби Йенс Столтенберг 27 май куни президент Барак Обама билан учрашувидан сўнг Вашингтонда қилган чиқишида Россиянинг ядровий қуролларни янги ҳуддуларга жойлаштириш тўғрисидаги баёнотлари ташвиш уйғотаётгани ҳақида гапирди.

Столтенбергнинг айтишича, Россиянинг Калининградда ва Қримда ядровий қурол ташиш имкониятига эга бўлган ракеталарни ўрнатиш режалари Европа хавфсизлигига жиддий таҳдиддир.

“Россиянинг ядровий қурол билан мақтаниши номақбул, барқарорликни издан чиқарувчи ва хавфли ҳаракатдир”, деди NATO Бош котиби.

Россиянинг Украинадаги сиёсати ҳақида гапирар экан, Столтенберг Москва ҳарбий кучини намойиш қилаётганини, миллатчиликни авж олдираётганини ва қўшни давлатлар ҳудудини босиб олиш ҳуқуқига эга эканини тасдиқлашга уринаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG