Линклар

АҚШ Бош прокурори: ФИФА 2010 йилги Жаҳон чемпионати учун ҳам пора олган


АҚШ Бош прокурори Лоретта Линч.

АҚШ Бош прокурори Лоретта Линч.

АҚШ расмийлари ФИФА раҳбарлари Жанубий Африка Республикасида 2010 йил Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун пора олганини билдирмоқда.

АҚШ Бош прокурори Лоретта Линч 27 май куни Вашингтонда ўтган матбуот анжуманида ФИФА юзасидан олиб борилаётган тергов ҳақида батафсил маълумот берди. Линчнинг айтишича, 19 йил давомида ФИФАнинг даромади 10 миллион долларни ташкил қилган, ФИФАнинг коррупцияда айбланаётган раҳбарлари даромади эса 150 миллион долларга етган.

Швейцария расмийлари 27 май куни футбол бўйича 2018 ва 2022 йилги ФИФА Жаҳон Кубоги мезбонларини аниқлаш жараёнига алоқадор пулни ювиш ва идорий камчиликлар юзасидан жиноий ишлар очилганини билдирган эди.

2018 йилги жаҳон чемпионати Россияда, 2022 йилги чемпионат эса Қатарда ўтказилиши белгиланган.

Швейцария ФИФАнинг 7 расмийсини ҳибс қилган. АҚШ эса ФИФАнинг 14 ходимига нисбатан коррупция айбловини билдирмоқда.

Цюрихда ҳибсга олинганлар орасида ФИФА жорий вице президенти Жеффрей Уэб ва ижроий қўмита аъзоларидан бири ва Шимолий Америка, Марказий Америка ва Кариб Футбол Федерацияси президенти борлиги хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG