Линклар

Англия футбол федерацияси бошлиғи ФИФА президенти истеъфосини талаб қилди


Грейг Дайк

Грейг Дайк

Англия Футбол Ассоциацияси бошлиғининг айтишича, ФИФА президенти Сепп Блаттер дарҳол истеъфо бериши керак.

Грег Дайк баёноти 27 май куни коррупция гумони билан бир неча ФИФА мулозимининг ҳибсга олиниши ортидан янгради.

Аввалроқ Европа Футбол федерацияси – УЭФА 29 майга белгиланган ФИФА президенти сайловини олти ойга кечиктиришни талаб қилганди.

Аммо Осиё Футбол Конфедерацияси Сепп Блаттерни қўллаб-қувватлаши ва сайловнинг ўз вақтида бўлиб ўтиши тарафдори эканини билдирди.

Грег Дайк ФИФА коррупцияни йўқ қилиш билан футбол мухлислари ишончини қайта қозониши мумкин деган Блаттер сўзларидан қониқмаганини айтди.

"Блаттер ФИФАга ишончни қайта тиклаш вақти етиб келди, деб баёнот тарқатди. Сепп Блаттер бор экан ФИФА обрўсини қайта тиклашнинг имкони йўқ, - деб айтди Дайк. – Сепп Блаттер кетиши керак. У ё истеъфога чиқиши ёки уни вазифасидан бўшатишлари керак. Акс ҳолда, биз учинчи йўлни топишимиз даркор."

Сепп Блаттер бешинчи бор президент этиб сайланишига умид қилмоқда.

Сайловда унинг рақиби Иордания шаҳзодаси Алидир.

XS
SM
MD
LG