Линклар

logo-print

Тожик полковниги "Исломий Давлат" сафларига қўшилганини эълон қилди


"Исломий Давлат"га қўшилган Гулмурод Ҳалимов

"Исломий Давлат"га қўшилган Гулмурод Ҳалимов

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги махсус тезкор бўлинма – ОМОНда хизмат қилаётган зобитлар бўлинманинг собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг “Исломий Давлат” сафларига қўшилишини қоралаб чиқдилар.

27 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган виде хабарга кўра, 40 ёшли полковник Гулмурод Ҳалимов “Исломий Давлат” сафларига қўшилганини маълум қилганди.

ОМОН қўмонди 23 апрель куни ғойиб бўлиши ортидан унинг Сурияга кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Гулмурод Ҳалимов ўз видео баёнотида Тожикистонга “жиҳод” учун қайтишини билдирган.

Узунлигии 12 дақиқадан кўпроқ бўлган видеода Ҳалимов ўз ақидаси ва Тожикистонда мусулмонларга бўлаётган тазйиқларга эътирозан “Исломий Давлат” сафига қўшилганини билдиради.

Видео баёнотда у, шунингдек, Россия ва Қўшма Штатларда ҳарбий тайёргарликдан ўтганини айтган.

XS
SM
MD
LG